Саудия Арабистони ва Россия муносабатлари ёмонлашдими? Шаҳзода изоҳ берди

World

image

Саудия Арабистони Энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири, шаҳзода Абдул Азиз бин Салмон Ал Сауд Россия ва қироллик ўртасида “ажралиш” режалаштирилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Bloomberg” маълум қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, амалга оширилмаган ОПEК + битими давлатлар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан далолат бермайди.

"Мен буни ёқимсиз ҳолат деб атамаган бўлардим. Ҳар бир оилада бўлгани каби, биз ҳам баъзан келишмовчиликларга дуч келамиз ”, деди Саудия шаҳзодаси.

Шунингдек, у бундай мураккаб вазиятларни ҳал қилиш мулоқотни янада кучайтиради, дея қўшимча қилди.

Нефть бозордаги тебранишлар 6 март куни, ОПEК + мажлиси иштирокчилари битта қарорга келолмаган пайтдан бошланди. Россия 2020 йилнинг иккинчи чорагида нефть қазиб олишни 1,5 миллион баррель / с га камайтириш таклифини қўллаб-қувватламади. Битим муваффақиятсиз тугагандан сўнг, нефть нархи 30 фоизга тушди.

Бироқ 12 апрель куни ОПEК + иқтисодиёт вазирлари 2020 йил май-июнь ойларида нефть қазиб олишни қисқартиришга келишиб олди.


Tags

Rate Count

203

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends