Санъат ва маданият институти кафедра мудири $4 000 билан ушланди
Crime
−
09 April 2022 12824 1 minute
Тошкентда магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган кафедра мудири ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шундан сўнг, талабанинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, кафедра мудири М.Э. талаба У.Х.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
All