Самарқанддаги портлаш бўйича жиноят иши очилди
Crime
−
20 December 2021 9678 1 minute
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Лаззат” ошхонасида юз берган портлаш юзасидан жиноий иш очилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
19 декабрь куни туманнинг "Наврўз" маҳалласи Амир Темур кўчасидаги "Лаззат" ошхонасида чақнаш содир бўлган эди. Воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган.
Чақнаш оқибатида ошхонанинг тахминан 40 квадрат метр майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бирламчи маълумотларга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Live
All