Самарқандда ёшлар кутубхонаси очилди

Local

image

Кеча, 29 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Гагарин кўчасида ёшлар кутубхонаси очилди.

30 июнь - "Ёшлар куни" муносабати билан самарқандлик ёшларга байрам совғаси сифатида ташкил этилган ушбу кутубхонанинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов, шаҳар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу кутубхонада 10 мингдан ортиқ турли бадиий, илмий китоблар жамланган. Шунингдек, кутубхонанинг электрон китоб фонди ҳам ҳавас қилгудек. 

Айни пайтда бу ерда бир пайтнинг ўзида 100 нафар ёшлар китоблардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ёшлар фойдаланишлари учун компьютерлар жамланмаси ҳам ўрнатилган. 


Author

Tags

Rate Count

11

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends