Самарқандда ўқувчини калтаклаган “замдиректор” ишдан олинди
Crime
−
04 October 2021 10462 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ўқитувчи 10 яшар болани аёвсиз калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан туман Халқ таълими бўлими Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, икки ҳафта олдин Оқдарё туманидаги 53-умумтаълим мактабининг 4-“В” синфида ўқиётган Н.Б.га нисбатан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.В. қўл кўтарган. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Жангиров, туман Халқ таълими бўлими мудири С.Ортиқова ҳамда бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишларини олиб борган.
Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари M.В.га нисбатан интизомий чора қўлланилиб, у ўз вазифасидан озод қилинган.
Хабарга кўра, ҳозирда ўқувчи ва унинг ота-онаси томонидан ҳеч қандай эътирозлар йўқ.
Live
All