Самарқандда тунги клуб қўриқчилари фуқароларни калтаклади
Crime
−
30 August 2022 13411 1 minute
Самарқанддаги тунги клуб олдида жанжал қилган бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Жорий йилнинг 7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Bassiane” номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October