Самарқандда террорчиларга қўшилмоқчи бўлганлар ушланди – ДХХ

Crime

image

Самарқандда террорчилик ташкилотларининг ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро Н.Ж. ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал жамоат тузган. Шундан сўнг, террористик ташкилотлар ғоялари билан йўғрилган материалларни мунтазам равишда жамоат аъзоларига тарқатиб, улар билан муҳокама қилиб келган.

Натижада жамоат аъзоларининг 8 нафари Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган. 

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

478

Rating

3

Rate this article

Share with your friends