Самарқандда Spark “пешеход”дан ўтаётган пиёдани уриб юборди

Crime

image

Самарқанд шаҳрида Spark ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 4 июль куни соат 17:30 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Т. Spark русумли автомобилда Самарқанд шаҳри Рудакий кўчаси бўйлаб Беруний кўчаси томон ҳаракатланаётган вақтида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган, 1965 йилда туғилган Д.М.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда Д.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

89

Rating

3

Rate this article

Share with your friends