Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди

Crime

image

Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хиўмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни соат 07:30 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида, ҳайдовчи С.М. Nexia-3 русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган велосипедчи А.А.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда 35 ёшли велосипедчи А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Текширув давомида велосипедчининг мастлик ҳолатида бўлгани аниқланган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

122

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends