Самарқандда мансабдор 13 минг доллар пора билан ушланди

Local

image

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 13 минг АҚШ доллари эвазига фуқарога ер олиб бермоқчи бўлган мансабдор ва фермер қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қиинишича, кеча, 17 май куни Пастдарғом тумани Давлат солиқ инспектори лавозимида ишловчи Б.Ж. ва фермер хўжалиги раиси ҳисобланган Х.Б. “Павлония” кўчатини экиш ниятида юрган фуқарога Пастдарғом туманидан 15 гектар ер майдонини 13 минг АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан сўралган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган вақтида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

368

Rating

3

Rate this article

Share with your friends