Самарқандда кўчанинг ўртасида 2 эркак 2 нафар аёлни дўппослади (видео)
Crime
−
30 July 2022 35738 1 minute
Ижтимоий тармоқларда икки нафар йигит икки аёлни тепиб, калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 июль куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида 1980 йилда туғилган С.Р. 1987 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1991 йилда туғилган И.Ш ва Ё.И. ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжал содир бўлган.
Жанжалда С.Р. ва А.Б. И.Ш ва Ё.И.ни уриб, уларга тан жароҳати етказган.
Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари чиқиб, ҳолат расмийлаштирилган.
Ҳозирда Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All