Самарқандда ДХА катта мутахассиси $6 000 билан ушланди 

Crime

image

Самарқандда Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими катта мутахассиси 6 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими катта мутахассиси Б.Р., “Б.С.” МЧЖга иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари ёрдамида тикувчилик ва пишириқ ишлаб чиқариш цехи қуришга ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 12 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 6 000 долларини таниши Ш.Р. орқали олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

232

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends