Самарқандда бир гуруҳ ўқувчилар оммавий жанжал уюштирди 

Crime

image

Самарқанддаги  ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 5 июль куни соат 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг ўқувчилари ўртасидаги келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.

Оммавий муштлашувда қатнашган фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келинган ва ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. 

Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

300

Rating

3

Rate this article

Share with your friends