Самарқандда автомобиль шинасидан салкам 4 кг “опий” ва “гашиш” топилди

Local

image

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони кўздан кечирилганда, ертўладаги автомобиль баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилгани, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 кг 90 гр оғирликдаги “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яширилгани  аниқланган. 

Шунингдек, олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги Epica русумли автомобиль кўздан кечирилганда, унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 кг 17 граммни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

157

Rating

3

Rate this article

Share with your friends