Самарқандда “Афросиёб” поезди 18 бош қўйни босиб кетди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” поезди локомотиви қонга белангани акс этган расмлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 05:31 да “Бухоро-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “Афросиёб” поезди “Зирабулоқ – Каттақўрғон” темир йўл бекатлари оралиғининг 3816 км 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни босиб кетган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

917

Rating

3

Rate this article

Share with your friends