Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини дарёга ташлаб ҳалок бўлди (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 10 март куни соат 21:25 да Оқдарё тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) Оқдарё ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Унинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

“Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends