Самарқандда ҳам 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
Crime
−
13 January 2025 7863 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 13 киши қўлбола усулда тайёрланган спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Дастлабки маълумотга кўра, вафот этганлар 5 киши бўлиб, уларнинг ҳаммаси жорий йилнинг 11 январь куни Самарқанд шаҳрида оламдан ўтган. Маълум қилинишича, улардан А.М., Ж.Б., В.Б., О.Т. ўз яшаш хонадонида, А.У. эса кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган. Уларнинг аксарияти спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар бўлган.
Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган. Мазкур иш юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан эса Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 5 киши спиртлик ичимликдан заҳарланиб вафот этганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28