Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довонда автомобиллар ҳаракати тикланди

Local

image

Қорли об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, айни вақтда довонда ҳаракат тикланган. Ходимлар томонидан тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланган.

“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХББ хабарида.


Tags

Rate Count

23

Rating

3

Rate this article

Share with your friends