Самарқанд туманига ҳоким тайинланди

Local

image

Бугун, 30 июль куни Жормбой ортидан Самарқанд туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. 

Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вазифасидан озод этилган Шуҳрат Жамолов ўрнига Носир Мамарасулович Мавлонов Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

1971 йилда Иштихон туманида туғилган Носир Мавлонов 1996 йилдан буён солиқ идораларида фаолият кўрсатган. Шу пайтгача Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов сўзга чиқиб, Самарқанд туманида ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.


Rate Count

100

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic