Самарқанд ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Local
−
19 April 2023 12933 1 minute
Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжонга янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Шунқор Фармонович Худойбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Шунқор Худойбердиев 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Феруз Неъматуллаевич Абилов Самарқанд вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Феруз Абилов ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November