Саида Мирзиёева белгиланган режалар ижросини текшириш учун Бухорога борди

Local

image

Ўзбекистон Президенти Администрациясининг раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташриф буюриб, вилоятдаги туризм соҳасига оид бажарилаётган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда бугун, 21 август куни Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Администрация раҳбари май ойида белгиланган режалар ижросини, натижаларини кўздан кечириш мақсадида Бухоро вилоятига борган. 

Маълум қилинишича, вилоятдаги “Жўйзар” каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилган бўлиб, ҳозирда каналнинг яна 10 километрида жараён давом этмоқда. Билдирилишича, мазкур бетонлаштириш йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконини беради. 

Шунингдек, канал ҳудудининг ўзида балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган. “Шайхонча” маҳалласида эса 240 ўринли замонавий боғча барпо этилган. 

Бундан ташқари, ташриф доирасида туризм соҳасидаги янги лойиҳалар – “Афшона” мажмуаси, этно-уйлар, “Жўйи Мулиён” каналини тиклаш, янги аэропорт яқинидаги меҳмонхоналар ва кластер масалалари муҳокама қилинган. 

“Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантиришдир”, деб ёзган Администрация раҳбари. 

Билдирилишича, Саида Мирзиёева ташриф якунида Бухорои шарифнинг “Етти пир” қадамжоларини зиёрат қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends