Ростовда отишма бўлди, қурбонлар бор

World

image

Россиянинг Ростов вилояти Орлов туманида рўй берган отишмадан сўнг беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши касалхонага ётқизилди, Бу ҳақда ТАСС вилоят Ички ишлар бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Чернозубовка қишлоғида жойлашган чорвачилик пункти ҳудудидаги маҳаллий фермага яйловлар учун ажратилган майдон туфайли можаро келиб чиққан. Жанжал пайтида иштирокчилар ўқотар қуролдан фойдаланган. Жабрланганлар шифохонага олиб борилган ва ҳозирда улар шифохонанинг жонлантириш бўлимида.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (" Қотиллик ") бўйича жиноий иш қўзғатилган.


Rate Count

41

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic