Россиялик ММА жангчиси қуролли жанжалда қатнашди (видео)

Sport

image

Россиялик ММА жангчиси Артём Тарасов Санкт-Петербург шаҳри туманларидан бирида ўғрилар билан зиддиятга киришди. Жанжал 8 августга ўтар кечаси содир бўлган ва тўқнашувда пневматик қурол ишлатилган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, воқеа натижасида 26 ёшли киши шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Россия жиноят кодексининг 2-моддаси 213 қисми (безорилик) бўйича жиноий иш очилган.

“Қарама-қарши томон ўқ отишди. Дўстларим, уларни ўғри эканликларини айтишди. Бир йигит бошидан яраланди, Руслан", дея Тарасов "Фонтанка" нашри мухбири билан суҳбатда.

Артем Тарасов сўнгги жангида Александр Емелианенкога мағлуб бўлган.

Иброҳим Давронов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

270

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends