Россиядаги полигонда отишма юз берди. Ҳужумда тожикистонликлар гумонланмоқда

World

image

Россиянинг Белгород вилоятидаги полигонда отишма содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, полигонда МДҲ давлатларидан бирининг 2 нафар фуқароси фронтга жўнашга тайёрланаётган кўнгиллиларни ўққа тутган.

Вазирлик бу ҳодисани теракт деб атаган, лекин ҳарбий полигонга қўлида қурол тутган чет эллик фуқаролар қаердан, қандай қилиб келиб қолганига изоҳ бермаган.

“Махсус ҳарбий операция”да иштирок этмоқчи бўлган кўнгиллилар ўт очишга тайёрланадиган ҳудудда “террорчилар” шахсий таркибга қарата ўқ узган. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлган, 15 киши эса жароҳатлар билан шифохонага юборилган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ҳужум содир бўлган ҳудудда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.

Россиянинг бир қанча Telegram  каналлари ушбу отишмани тожикистонликлар содир этганини ёзишмоқда

Айрим манбаларга кўра, вафот этганлар Брянск вилоятининг фуқароларидир. Тожикистонлик деб айтилаётган, ҳужумни уюштирган шахсларнинг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, бири эса қочиб кетган.


Tags

Rate Count

877

Rating

3

Rate this article

Share with your friends