Россияда Ўзбекистон байроғини силкитиб байрам қилганлар жазоланди

World

image

Санкт-Петербург ички ишлар бошқармаси томонидан Янги йилни Дворцовий майдонида ўтказган ва турли маъмурий қоидабузарликлар содир этган 14 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаросига нисбатан баённомма тузишди.

“Фонтанка” нашри тақдим этган маълумотга кўра, қўлга олинган 14 нафар мигрант бошқа минглаб мигрантлар сингари Дворцовий майдонида байрам тантаналарини нишонлашган. Ички ишлар ходимлари эса уларни видеотасвирга туширган. Танишининг елкасига ўтириб олиб, Ўзбекистон байроғини ҳилпиратаётган мигрантлар уларнинг эътиборига тушган. 

Петербург ИИБ “Э” ички ишлар бош бошқармаси экстремизмга қарши курашиш бошқармаси - “Э” марказига ушбу одамларга эътибор қаратишни тавсия қилган.

Қўлга олинган марказий осиёлик 14 мигрантнинг ҳар бири қандайдир қоидабузарлик содир этгани аниқланган. Кимдир миграция ҳисобига туришда ёлғон маълумотлар тақдим қилган бўлса, яна кимдир Россия ҳудудига киришда қоидабузарлик қилган.

Маълумотларга кўра, қоидабузарларнинг 3 нафари Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш “жазосини олган”, бир кишига нисбатан мустақил чиқиш ҳукми чиқарилган. Бундан ташқари, уларнинг айримларини Россия ҳудудида қолиши муддати қисқартирилган бўлса, айримларини Россия ҳудудига қайта киришни тақиқлаш масаласи кўриб чиқиладиган бўлди.

Сарвар Анвар ўғли


Author

avatar

.

Rate Count

461

Rating

3

Rate this article

Share with your friends