Россияда террорчиликда айбланган ўзбекистонлик 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

World

image

Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Биринчи Шарқий округ ҳарбий суди Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқаросини 17 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, муқаддам иммиграция қонунчилигини бузгани учун Россиядан чиқариб юборилган Ўзбекистон фуқароси яна мамлакатга қайтиб келиб, “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик гуруҳига қўшилган. У ижтимоий тармоқда оммавий канал ташкил этиб, унда террорчилик фаолиятига чақирувчи ва терроризмни оқловчи материалларни жойлаштирган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Хабаровск ўлкаси бўйича тергов бошқармаси уни Россия Федерацияси Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича айбдор деб топди ва жиноий иш қўзғатди. 

 “Биринчи Шарқий округ ҳарбий судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон фуқароси даъво қилинган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У дастлабки 4 йилни қамоқда, қолган муддатини қаттиқ режимли колонияда ўтказади”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

242

Rating

3

Rate this article

Share with your friends