Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанига қайтарилди
Local
−
17 July 2021 5189 1 minute
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган С.Х. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундан ташқари яна бир ўзбекистонлик — Новосибирск шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган ҳамда ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган У.С. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

Маълум қилинишича, У.С. бир неча йиллар илгари Новосибирск шаҳридаги чорвачилик фермер хўжалигида ишлаш мақсадида келган ва айни пайтда саломатлиги ёмонлашган. Шу билан бирга ҳужжатларини ҳам йўқотган.
Хабарга кўра, у вақтинча турар жой билан таъминланган ҳамда унга “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб берилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August