Россияда “ишланмайдиган кунлар” режими бекор қилинди

World

image

Бугун, 11 май куни Россия Президенти Владимир Путин россияликларга коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан янги мурожаат билан чиқди. Олдинроқ Кремль мурожаатда фуқаролар ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар ҳақида сўз боришини маълум қилган эди.

Давлат раҳбари мамлакатда “ишланмайдиган кунлар” режимини тугатишга қарор қилди. 

“12 майдан бошлаб барча тармоқлар учун иш куни ҳисобланади. Аммо эпидемияга қарши кураш тугамайди”, деди Путин.

Маълумот учун, Путин 25 март куни телевидениедаги чиқишида COVID-19 тарқалишини назорат қилиш учун 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафта деб эълон қилган эди. 2 апрель куни Путин аҳолига мурожаат қилиб, таътил режимини 30 апрелгача узайтирганди.


Rate Count

393

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic