Россияда иш берувчилар ўзбекистонликларнинг паспортини олиб қўйди 

Local

image

Россиянинг Воронеж шаҳрида 12 нафар ўзбекистонликнинг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеж шаҳридаги вакиллигига 12 нафар Ўзбекистон фуқароси паспортларини иш берувчи олиб қўйганидан норози бўлиб шикоят қилган.

Шикоят шу куннинг ўзида зудлик билан ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказилган. Фуқароларнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилган ҳамда бошқа ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакиллиги томонидан 6 нафар қорақалпоғистонлик фуқароларнинг ҳужжатлари олиб берилган ва вақтинча яшаш жойи билан таъминланган.


Tags

Rate Count

311

Rating

3

Rate this article

Share with your friends