Россия халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан 4 йилга маҳрум этилди
Sport
−
09 December 2019 4879 1 minute
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) Ижроия қўмитаси Россия халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этиш юзасидан узил-кесил қарор қабул қилди. Унга кўра, россиялик спортчилар 4 йил халқаро спорт мусобақаларда қатнаша олмайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Қарорга мувофиқ, мамлакат спортчилари Олимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионатида Россия байроғи остида иштирок эта олмайдилар. Қолаверса, ушбу тақиқ Россия давлат хизматчилари, Россия Олимпия қўмитаси ва Россия Паралимпия Қўмитаси томонидан халқаро спорт тадбирларига ташриф буюришни ҳам тўрт йилга чеклайди. Энг асосийси, 4 йил давомида Россия жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Россиялик спортчилар Токиодаги 2020 йилги Олимпиадада ва 2018 йил Пёнгчангда (Корея) бўлиб ўтган қишки Олимпиададаги каби нейтрал мақомда иштирок этишлари мумкин.
Россия бунгача у ёки бу мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, бу ҳуқуқ ундан тортиб олиниб, бошқа давлатга берилади.
Маълумот ўрнида, Россиянинг бундай тақиққа учрашига Москва аксилдопинг лабораторияси маълумотлари сохталаштирилгани сабаб бўлди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September