Россия қўшинлари Ўзбекистонни тарк этди
World
−
08 August 2021 10514 1 minute
Россия ҳарбий хизматчилари Афғонистон билан чегарада машғулотлар тугагандан сўнг, Ўзбекистонни тарк этди. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи Матбуот хизмати хабар берди.
“Тинчликпарварлик бўлинмаси ва Марказий ҳарбий округ махсус кучлари бригадаси ҳарбий хизматчилари Сурхондарё вилоятидаги Термиз полигонида бўлиб ўтган қўшма машғулотлар якунлангач, Ўзбекистон Республикасидан Россияга қайтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини ишлаб чиққан.
Қўшимча қилинишича, машғулотда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари қатнашган. Ҳарбий ўқув машғулотлари жорий йилнинг 2 августидан 6 августигача Афғонистон билан чегарадош ҳудудда, ҳарбий техника, шу жумладан авиацияни жалб қилган ҳолда ўтказилган.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September