Россияда қанча ўзбекистонлик талаба ўқиши маълум бўлди  

World

image

Ўзбекистон Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича рейтингда 2-ўринни эгаллади. Буни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотлари тасдиқлайди.

Қайд этилишича, айни пайтда Россия олий ўқув юртларида 49 мингга яқин ўзбекистонлик таҳсил олмоқда.

Россиядаги талабалар сони бўйича биринчиликни Қозоғистон эгаллаган – салкам 61 минг киши, учинчи ўринда Хитой – 32,6 минг киши, тўртинчи ўринда Туркманистон – 30,6 минг, бешинчи ўринда эса Тожикистон – 23,1 минг талаба.

Россия олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабалар орасида энг талабгир ТОП-5 та мутахассислик умумий тиббиёт, иқтисод, дастурий инжиниринг, халқаро алоқалар ва стоматологиядир.


Tags

Rate Count

283

Rating

3

Rate this article

Share with your friends