Роналдунинг собиқ устози Нидерландияни бошқариши мумкин

Sport

image

Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси (НФА) Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Мартес билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “De Telegraaf” нашри хабар берди.  

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоасини бошқарган Роналд Куман жорий йилнинг 1 июль куни жамоанинг турнирдаги иштироки якунланганидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди. Нидерландия 1/8 финалда Марокашга қарши баҳсда асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

НФА Питер Бос, Арне Слот ва Эрик тен Хаг каби мутахассислар таклифни рад этганидан сўнг бош мураббий қидиришни жадаллаштирган.

Мартинес июль ойида шартномаси муддати тугагани сабабли Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Яқинда якунланган Жаҳон чемпионатида Португалия 1/8 финалда бўлажак турнир ғолиби Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Маълумот учун, 53 ёшли Мартинес 2023 йилдан бери Португалия терма жамоасини бошқариб келган ва жамоани 2025 йилги Миллатлар лигаси ғолиблигига олиб борган. У шунингдек, Англиянинг “Суонси Сити”, “Уиган Атлетик” ва “Эвертон” клублари ҳамда Бельгия терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган. Мартинес бошчилигида Бельгия 2018 йилги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends