Роналду билан ҳамкорлик қиладиган агент Ҳусанов трансфери устида ишлайди
Sport
−
21 December 2024 15714 1 minute
Португалиялик машҳур футбол агенти Жорже Мендеш Ўзбекистон терма жамоаси ва Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Англия клубларидан бирига ўтиши масаласида иш олиб боради. Бу ҳақда “Get french football news” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мендеш Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” жамоалари таклифлари билан қизиқиб, Ҳусановни айнан инглиз клубларига сотиш мажбуриятини олган. “Ланс” спорт директори Диего Лопес агентга бу борада топшириқ берган.
Қайд этилишича, “Ланс” Ҳусанов трансферидан камида 25-30 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Маълумот учун, 58 ёшли Мендеш Криштиану Роналду, Радамель Фалькао, Анхель ди Мария, Диего Коста, Хамес Родригес, Андре Гомеш, мураббийлардан Жозе Моурино ва Луиз Фелипе Сколарининг агенти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 ёшли Ҳусановга “Манчестер Сити”, ПСЖ ва “Атлетико” каби клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November