Режа иш бермади, қўлга тушди

Local

−

image

Фарғона вилояти божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда дизель ёнилғисининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Унда “Марғилон-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган “Газ-5327” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина цистернасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 миллион сўмлик жами 5 минг литр миқдордаги дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Tags

Rate Count

114

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends