Республика суд экспертизаси марказига янги директор тайинланди
Local
−
06 March 2019 7787 1 minute
Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига янги директор тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг бугун, 6 мартдаги буйруғи билан Акром Утамуродович Халилов Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланган.
Бугунгача марказ директори лавозимида ишлаб келган Худоёр Тешаевич Маматов бошқа лавозимга ўтказилгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Республика суд экспертизаси марказининг янги раҳбари Акром Халилов шу кунгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Live
All