“Реал Мадрид” Мендини Чемпионлар лигаси қайдномасига киритмади
Sport
−
11:28 243 1 minute
“Реал Мадрид”нинг Чемпионлар лигаси 2026-2027 йилги мавсуми учун таркиби маълум бўлди. Жамоа рўйхатига жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиққан Ферлан Менди киритилмади.
Мадридликлар таркибида “Расинг Сантандер”дан бу ёзда трансфер қилинган Серхио Мартинес ҳам бор. 19 ёшли ярим ҳимоячи мусобақада 38-рақам остида қайд этилган. У “Реал Мадрид”нинг “Кастилья” жамоасида ҳам ҳаракат қилмоқда.
“Маrca” хабарига кўра, Мартинеснинг асосий жамоа сафида Чемпионлар лигасида дебют қилиш имконияти бор. Айни пайтда мадридликларда ярим ҳимоя чизиғида муаммолар мавжуд. Камавинга, Арда Гюлер ва Бернарду Силва дисквалификация сабаб “Интер”га қарши учрашувда иштирок эта олмайди. Орельен Чуамени ҳам жароҳати туфайли мавсум бошидан буён майдонга тушмаган.
“Реал Мадрид” Чемпионлар лигасининг асосий босқичидаги биринчи учрашувини жорий йилнинг 8 сентябрь куни ўз майдонида “Интер”га қарши ўтказади.
Маълумот учун, “Реал” 2026-2027 йилги Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида “Интер”, “Арсенал”, ПСВ, “Рома”, “Лейпциг”, “Шахтёр”, ЛАСК ва АЕК клубларига қарши баҳс олиб боради.
Live
All