Расман! Ўзбекистон 2026 йилги шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади

Sport

−

image

Ўзбекистон 2026 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар берди.

Айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Бугун, 8 август куни Ченнаида FIDE’нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда 2026 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Ўзбекистон номзоди делегатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, 2022 йилги Олимпиада 10-тури олдидан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди. 8 август куни ўзбекистонлик шахматчилар Ҳиндистон-2 жамоасига қарши дона суради.


Tags

Rate Count

97

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends