Жапаров расман президентлик сайлови ғолиби деб эълон қилинди

World

image

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 10 январь куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида Садир Жапаров ғалаба қозонганини расман эълон қилди.

Инаугурация маросими 28 январга белгиланган.

Унга президент нишони ва фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган, шунингдек, ваколат муддати (6 йил) ёзилган штандарт (байроқ) берилади.

Маълумот учун, президентлик сайловида Садир Жапаров 79,23 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Унинг энг яқин рақобатчиси Адахан Мадумаров 6,8 фоиз овоз олган.


Rate Count

83

Rating

3

Rate this article

Share with your friends