Расман. ММА Осиё ўйинлари дастурига киритилди

Sport

image

ММА 2026 йилги Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, ММА спорт тури 2026 йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган XX ёзги Осиё ўйинлари дастурига киритилган.

Мазкур спорт турнир бўйича мусобақалар икки услубда – замонавий ва анъанавий тарзда жами 6 та вазнда ўтказилади:

Эркаклар:

  • Замонавий услуб: 60 кг ва 71 кг
  • Анъанавий услуб: 65 кг ва 77 кг.

Аёллар:

  • Замонавий услуб: 54 кг
  • Анъанавий услуб: 60 кг.

Анъанавий услубда спортчилар махсус жилет ва шортиларда, замонавий услубда эса рашгвард ва шортиларда беллашади.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends