Тошкентдаги икки кўча вақтинча ёпилади

Local

−

image

Тошкент шаҳридаги кенг кўламли таъмирлаш ва реконструкция ишлари доирасида шаҳардаги иккита кўча вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

20 май соат 22:00 дан 21 май 06:00 гача, 21 май соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар қуйидаги йўллар ёпилади:

  • Қорасарой ва Нурафшон кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
  • Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида май-сентябрь ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилиши эълон қилинганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends