Рафинья “Реал” аъзосини мақтади
Sport
−
06 May 2025 6611 1 minute
“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья “Реал” вингери Родриго ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ҳамюртини мақтаб ўтди.
“Мен учун Родриго ажойиб ўйинчи, тенги йўқ феномен. Мен кўрган энг зўрларидан бири. Уни керакли даражада қадрлашмайди ва менимча, бу адолатсизлик”, дейди Рафинья.

Жорий мавсумда Родриго барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October