Рафинья Ла Лигада август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Sport

image

“Барселона” ҳужумчиси Рафинья Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.

Испания чемпионатининг расмий сайти хабар беришича, бразилиялик футболчи мавсум бошидаги самарали ўйини эвазига ушбу индивидуал совринга сазовор бўлган.

Жорий йилнинг август ойида Рафинья Ла Лигада учта учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, 2026-2027 йилги мавсумда каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 29 ёшли футболчидан одатий ҳужум қанотида эмас, асосан марказий ҳужумчи сифатида фойдаланмоқда.

Тўрт турдан сўнг бразилиялик ҳужумчи 6 та гол ва битта ассист билан тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

“Барселона” эса Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 4 та турдан сўнг максимал 12 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends