Раъно Шодиева оғир жудоликка учради
Art & Culture
−
16:22 13970 1 minute
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиеванинг онаси Гўзал ая вафот этди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Хабарларга кўра, Раъно Шодиеванинг онаси бир муддатдан буён саратон касаллиги билан курашиб келаётган бўлган.
Актриса аввалги интервьюларидан бирида онаси касаллик сабаб эшитиш имкониятидан айрилгани, учинчи синфгача оддий мактабда ўқигани, кейинчалик эса кар-соқовлар мактабига ўтказилганини айтган. Онаси айнан шу мактабда актрисанинг отаси билан танишган.
Раъно Шодиеванинг сўзларига кўра, онаси имконияти чекланган болалар маданият марказида ишлаган. Айнан онаси сабабли актриса хайрия ишларига кириб келган.
Актрисага кўра, онаси судларда таржимон сифатида ишлаган ва қонунларни яхши тушунган. Бир пайтлар онасининг фаолияти сабаб оиласига таҳдидлар ҳам бўлган.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Live
All