Путинни қамоққа олиш бўйича ордер берилди
World
−
17 March 2023 53700 1 minute
Гаага халқаро жиноий суди Россия Президенти Владимир Путин ва Болалар масалалари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш бўйича ордер берди. Бу ҳақда Халқаро жиноий суд расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Россия раҳбари Украинадаги босиб олинган ҳудудларда аҳолини, жумладан, болаларни ноқонуний кўчириш ва Россияга ноқонуний ўтказиш каби ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилган.
Россия Федерацияси Президенти девонининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловага нисбатан ҳам ҳудди шу айбловлар қўйилган.
Маълумотларга кўра, Украинада истиқомат қиладиган 7,5 миллион боладан шу кунга қадар 4,3 миллионга яқини уруш туфайли бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлган. Улардан 1,8 миллиони қўшни давлатларга қочқин сифатида ўтган бўлса, яна 2,5 миллион бола ўз уйини ташлаб кетган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August