Путин Горбачёвнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

World

image

Россия Президенти Владимир Путин Михаил Горбачёвнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Президент Путин Михаил Горбачёвнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Эрталаб у оиласи ва яқинларига ҳамдардлик телеграммасини жўнатади”, дейди Кремль вакили.

Маълумот учун, Горбачёв 30 август куни 92 ёшида вафот этди. Марказий клиник шифохонада таъкидланишича, у “оғир ва узоқ давом этган касалликдан сўнг” вафот этди.

РИА Новости манбасининг айтишича, сиёсатчи сўнгги кунларини “деярли доим унга паллиатив ёрдам кўрсатилган касалхонанинг палатасида ўтказган”. Ёз бошида Горбачёв фонди Горбачёвнинг буйраги билан боғлиқ муаммолар борлигини ва бир неча йил давомида гемодиализдан ўтганини таъкидлади.


Tags

Rate Count

293

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends