Путин Баҳрайн қироли билан учрашди (видео)
World
−
23 May 2024 6525 1 minute
Россия Президенти Владимир Путун бугун, 23 май куни расмий ташриф билан Россияда бўлиб турган Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Ҳалифа билан музокара ўтказди.
Учрашув тор доирада Кремль саройида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, энергетика ва гуманитар соҳалардаги Россия-Баҳрайн ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан Россиядаги вазият муҳокама қилинди.
Чекланган таркибдаги суҳбатдан сўнг музокаралар нонушта форматида кенгайтирилган таркибда давом этади. Натижалар бўйича қўшимча ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабиб Жўрабоев
Live
All