Прокуратура ИИО ходими шифокорни калтаклагани ҳақидаги хабар бўйича текширув бошлади

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ички ишлар ходими томонидан шифокор калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, текширув бошланганини маълум қилди.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда шифокорларнинг фуқаролар томонидан калтакланиши тез-тез учраб туради. Аммо тиббиёт ходимларининг ички ишлар органлари ходими томонидан калтакланиши юз бермасди.

Бош прокуратура текширув натижалари ҳақида хабар қилинишини таъкидлаган.


Rate Count

253

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends