Президентнинг Instagram аккаунти текшириляпти

World

image

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Instagram`да sooronbai_zheenbekov_official аккаунти бўлиб, унинг 259 минг обуначиси бор. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда. 

Бироқ, ҳозирда Давлат раҳбарининг аккаунтига шарҳ ёзишнинг иложи йўқ. Президент маъмуриятининг Aхборот сиёсати бўлими бошлиғига кўра, яқинда Instagram`даги аккаунт ва Facebook`даги расмий саҳифада шахсни тасдиқлаш текшируви ўтказилган. "Биз шарҳ беришда муаммолар техник носозликлар туфайли келиб чиққан деб тахмин қилдик. Умид қиламизки, текширув натижалари билан техник муаммолар ҳал қилинади ва барча функциялар аввалги режимда ишлайди", деди Президент маъмурияти Ахборот сиёсати бўлими бошлиғи.

Маълумот учун, Давлат раҳбарининг суратлари остида изоҳлар қолдириш мумкин эди. Фуқаролар ўз шаҳарлари ва қишлоқларидаги, шунингдек, бутун мамлакатдаги муаммолар ҳақида ёзганлар. Бироқ, икки ҳафта олдин бу функция ёпилди.
 


Rate Count

83

Rating

3

Rate this article

Share with your friends