Президентликка собиқ номзод Экоқўмитага раис бўлмоқда

Local

image

Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 30 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломуродов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Маълумот учун, Нарзулло Обломурод жорий йилнинг 1 февралида Экология партиясининг раиси этиб сайланганди. У 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Президент сайловида Экопартиядан номзод сифатида кўрсатилганди. Уни жами сайловчиларнинг 4,1 фоизи қўллаб-қувватлаганди.


Tags

Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends